Хамдам Собировнинг «Пешта» клипи рекорд суръатда томоша қилинмоқда (видео)

Хонанда Хамдам Собиров мухлисларини қувонтирадиган янгилик билан бўлишди. Санъаткор узоқ вақтдан бери кутилаётган «Пешта» таронасига ишланган видеоклипни 15 август куни тақдим этди. Клип премьераси олдидан ҳам қўшиққа қизиқиш юқори бўлган — хонанда аввалроқ ижтимоий тармоқларда таронанинг аудиосини улашиб, мухлисларнинг қизиқишини янада оширган эди.
Янги ижод намунаси YouTube платформасига жойланганидан сўнг қисқа вақт ичида минглаб томошабинларни жалб қилди. Клип бир суткага ҳам етмай 146 мингдан ортиқ марта томоша қилинган.
Тарона мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди. Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар қўшиқнинг оҳанги ва клипдаги ижодий ёндашувга ижобий баҳо бериб, янги иш ҳақида турли фикрлар билдирмоқда.
Хамдам Собировнинг янги ижод намунаси қисқа вақт ичида катта аудитория эътиборини жалб қилгани билан хонанданинг навбатдаги хит тароналаридан бирига айланиши мумкинлигини кўрсатмоқда.






























Изоҳлар 0
…