Осиё чемпионати. Ўзбекистоннинг 6 боксчи қизи эртага рингга чиқади

Бокс бўйича Осиё чемпионати доирасида эртага Ўзбекистон U23 аёллар терма жамоасининг олти нафар вакили ўз жангларини ўтказади.
Ҳамюртларимиз Индонезия, Филиппин, Қирғизистон, Вьетнам ва Қозоғистон боксчиларига қарши рингга кўтарилади.
Бахтиёрова ва Ғаниева кунни бошлаб беради
-48 кг вазн тоифасида Робияхон Бахтиёрова мезбон Индонезия вакили Линда Сарига қарши жанг қилади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 10:45 да бошланади.
Соат 11:15 да эса -51 кг вазнда Гулсевар Ғаниева филиппинлик Хиан Багуин билан куч синашади.
Юнусова Қирғизистон вакилига қарши
-54 кг вазн тоифасида Узукжамол Юнусова қирғизистонлик Милана Шихшабекова билан тўқнаш келади.
Ушбу жанг Тошкент вақти билан соат 12:15 га белгиланган.
Куннинг иккинчи қисмида яна уч жанг
Соат 15:30 да -57 кг вазн тоифасида Хуморабону Мамажонова индонезиялик Нурул Иззага қарши рингга чиқади.
-60 кг вазнда Муштарийбону Иброҳимжонова вьетнамлик Ти Нхунг Қуанг билан соат 16:45 да жанг қилади.
Куннинг сўнгги баҳсида эса -65 кг вазнда Севинч Хуррамова қозоғистонлик Аружан Жангабаева билан тўқнашади. Жанг соат 17:30 да бошланади.
Эртанги жанглар жадвали
10:45 — Робияхон Бахтиёрова — Линда Сари;
11:15 — Гулсевар Ғаниева — Хиан Багуин;
12:15 — Узукжамол Юнусова — Милана Шихшабекова;
15:30 — Хуморабону Мамажонова — Нурул Изза;
16:45 — Муштарийбону Иброҳимжонова — Ти Нхунг Қуанг;
17:30 — Севинч Хуррамова — Аружан Жангабаева.
Баҳслар Тошкент вақти билан соат 10:00 дан бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Бокс федерацияси хабар берди. Эртага барча нигоҳлар рингда — олти боксчи қизимиздан ҳам ишончли жанглар кутилмоқда.































Изоҳлар 0
…