3 нафар боксчимиз жангда: «IBA.PRO 20» турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди

Ўзбекистонлик уч нафар боксчи — Миразизбек Мирзахалилов, Ҳавасбек Асадуллаев ва Халимжон Мамасолиев — 14 август куни Россиянинг Набережние Челни шаҳрида ўтадиган «ИБА.PRO 20» турнирида жанг қилади. Миразизбек Мирзахалилов иккинчи ўта енгил вазн тоифасида IBF Эуропеан камари учун мағлубияциз Чингиз Натировга қарши 10 раундлик баҳс ўтказади.
Россия Федерациясининг Набережние Челни шаҳрида навбатдаги нуфузли «IBA.PRO 20» профессионал бокс турнири бўлиб ўтади. Ушбу кечада ўзбекистонлик уч нафар таниқли чарм қўлқоп усталари — Миразизбек Мирзахалилов, Ҳавасбек Асадуллаев ҳамда Халимжон Мамасолиев ўз баҳсларини ўтказишади.
Ташкилотчилар 14 август куни кечадиган мусобақанинг тўлиқ мусобақа кардини (fight card) расман эълон қилишди.
Миразизбек Мирзахалилов IBF European камари учун курашади
Турнирнинг энг марказий ва ўзбекистонлик мухлислар учун аҳамиятли баҳсларидан бирида ҳаваскор боксда жаҳон ва Осиё чемпиони, иқтидорли боксчимиз Миразизбек Мирзахалилов (5-0, 4 КО) титул жангида иштирок этади.
Иккинчи ўта енгил вазн тоифасида 10 раунддан иборат кечадиган ушбу тўқнашувда Мирзахалилов вакилимизга рақиблик қиладиган мағлубиятсиз россиялик Чингиз Натировга (10-0, 5 КО) қарши IBF European чемпионлик камари учун рингга кўтарилади.
Ҳавасбек Асадуллаев ва Халимжон Мамасолиевнинг жиддий синовлари
Турнир доирасида яна икки нафар ўзбекистонлик боксчи ўзларининг навбатдаги масъулиятли жангини ўтказишади:
Ҳавасбек Асадуллаев (8-0, 5 КО): Ярим ўрта вазн тоифасида кечадиган 10 раундлик баҳсда мағлубият нималигини билмай келаётган, тажрибали россиялик боксчи Сергей Лубковичга (20-0-2, 12 КО) қарши рингга чиқади.
Халимжон Мамасолиев: Биринчи оғир вазн тоифасида россиялик тажрибали нокаутчи Юрий Кашинскийга қарши куч синашади.
«IBA.PRO 20» турнирининг марказий жанги
Турнирнинг асосий жанги (Main Event) иккинчи ўрта вазн тоифасида IBF European камари учун кечади. Унда ҳаваскор бокс бўйича жаҳон чемпиони, россиялик Жамбулат Бижамов (3-0) жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби, Сербия шарафини ҳимоя қилаётган Владимир Мирончиков (8-0, 6 КО) билан тўқнашади.
«IBA.PRO 20» турнирининг тўлиқ мусобақа карди:
Иккинчи ўрта вазн (IBF European камари, 10 раунд):
Жамбулат Бижамов (3-0, Россия) — Владимир Мирончиков (8-0, 6 КО, Сербия)
Ярим ўрта вазн (IBF Youth камари, 10 раунд):
Руслан Селимян (14-0, 8 КО, Россия) — Иван Камбагире (9-2-1, 4 КО, Уганда)
Енгил вазн (IBF Youth камари, 10 раунд):
Михаил Григорян (9-0, 2 КО, Россия) — Генри Отемба (9-1, 5 КО, Уганда)
Иккинчи ўта енгил вазн (IBF European камари, 10 раунд):
Чингиз Натиров (10-0, 5 КО, Россия) — Миразизбек Мирзахалилов (5-0, 4 КО, Ўзбекистон)
Иккинчи ярим енгил вазн (6 раунд):
Амин Абдуллин (2-0, 1 КО, Россия) — Адилет Курметов (3-0, 1 КО, Қозоғистон)
Ярим ўрта вазн (10 раунд):
Сергей Лубкович (20-0-2, 12 КО, Россия) — Ҳавасбек Асадуллаев (8-0, 5 КО, Ўзбекистон)
Иккинчи ўрта вазн (Набережний Челни мэри кубоги, 6 раунд):
Сергей Сергеев (2-0, 2 КО, Россия) — Некруз Салимов (1-0, 1 КО, Тожикистон)
Биринчи оғир вазн:
Юрий Кашинский (Россия) — Халимжон Мамасолиев (Ўзбекистон)
Фикрингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани танишларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали улашинг.































Изоҳлар 0
…