«Сизлар майда одамларсиз»: Мераб ва Умар ўртасидаги адоват янги босқичга чиқди

2 дақиқа ўқиш144
«Сизлар майда одамларсиз»: Мераб ва Умар ўртасидаги адоват янги босқичга чиқди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Мераб Двалишвили Умар Нурмагомедов ва унинг атрофидагилар танқидига кескин жавоб бериб, ҳурмацизлик қилганларга жавоб қайтаришини айтди.
  • У Тбилисида Аҳмед Гаджимагомедов билан юз берган муштлашувдан сўнг вазиятни тинч йўл билан ҳал қилганини билдирди.
  • Двалишвили 24 октябр куни Абу-Дабида UFC 333 турнирида Петр Ян билан жанг қилади.
  • Умар Нурмагомедов эса 29 август куни Макаодаги UFC Фигҳт Нигҳт 286 турнирида Сонг Ядонгга қарши октагонга чиқади.

UFC’нинг ўта енгил вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Мераб Двалишвили россиялик жангчи Умар Нурмагомедов ва унинг атрофидагилар томонидан билдирилган танқидларга нисбатан кескин ва муросасиз муносабат билдирди.

Грузиялик спортчи Тбилисида ўтказилган RAF турнири матбуот анжуманида россиялик курашчи Аҳмед Гаджимагомедов билан юз берган мушташув ва жанжал тафсилотларига аниқлик киритди.

«Ёмон ният билан келсангиз, жавобини оласиз»

Двалишвили ижтимоий тармоқларда эълон қилган видеомурожаатида ўз позициясини ва тарбиясини шундай изоҳлади:

«Умар ва баъзи майда одамлар мен ҳақимда ҳар хил сафсаталарни гапиришда давом этишмоқда. Сизлар ҳаёт ҳақида ҳеч нарса билмасангиз керак, лекин мен эркакман. Агар сизлар менга ҳурматсизлик қилсангиз ва бошқа тилда баланд овозда гапира бошласангиз, мен сизга тарсаки тортаман. Чунки мен шунақаман ва шундай тарбия топганман. Бу менинг маданиятим ва сиз айнан шунга лойиқсиз. Қайси мамлакатда бўлишимнинг аҳамияти йўқ — агар ёмон ният билан келсангиз, жавобига ўша нарсанинг ўзини оласиз», — деди Двалишвили.

«50 минг йигит кўчага чиқса нима бўларди?»

Грузиялик жангчи вазиятни ўзи босганини, акс ҳолда Тбилисидаги меҳмонлар учун оқибатлар жуда оғир ва таҳликали тугаши мумкин бўлганини таъкидлади:

«Ўша воқеадан кейин Грузияда эканимни яна бир бор англадим. Тбилисидаги барча ўсмирлар, йигитлар ва дўстларим муштлашмоқчи бўлишди. У ерда турли мамлакатлардан 200 нафар меҳмон бор эди, менинг юртимда эса миллионлаб одам яшайди. Агар ҳатто 50 минг йигит кўчага чиққанида нима бўлишини тасаввур қила оласиз. Шунинг учун мен можарога борган йигитни топдим, қўл бериб кўришдим ва ҳаммасини тинч йўл билан ҳал қилдим. Лекин сиз, майда одамлар, у ерда бўлмай туриб сафсата сотишни тўхтатинг!»

Жангчиларнинг навбатдаги учрашувлари

Муросасиз баёнотлар фонида ҳар иккала томонни олдинда ўта масъулиятли ва муҳим жанглар кутмоқда:

  • Мераб Двалишвили: 24 октябрь куни Абу-Дабида бўлиб ўтадиган UFC 333 турнирида Петр Ян билан трилогиянинг якуний жангида чемпионлик камарини қайтариб олиш учун октагонга кўтарилади.

  • Умар Нурмагомедов: 29 август куни Макаодаги UFC Fight Night 286 турнирининг марказий жангида Сонг Ядонгга қарши жанг ўтказади.

Фикрингизни изоҳлар бўлимида қолдиринг ва мақолани Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали танишларингизга улашинг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?