19 ёшли Ямаль фарзанд кутяптими?

19 ёшли Ямаль фарзанд кутяптими?

Кеча, 6 сентябрь куни “Барселона” ҳужумчиси Ламин Ямаль “Валенсия”га қарши учрашувда гол урганидан сўнг бармоғини оғзига қўйиб, сўрғичга ўхшаш ишора қилди. Мазкур ҳаракат ижтимоий тармоқларда футболчи фарзанд кутяпти, деган тахминларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди.

Ямаль голни нишонлаш жараёнида бармоғини оғзига қўйгани ортидан тармоқ фойдаланувчилари унинг севгани Инес Гарсия Сантос ҳомиладор бўлиши мумкинлиги ҳақида турли миш-мишларни тарқата бошлади.

Бироқ ҳозирча бу тахминларни тасдиқловчи расмий маълумот йўқ. “Yahoo Sports” маълумотларига кўра, Ямаль ушбу ишорани фарзанд кутгани учун эмас, балки кичик укаси Кейнга бағишлаган. Кейн сентябрь ойида тўрт ёшга тўлади.

Шу тариқа, футболчининг голдан кейинги ишораси оталик ҳақидаги хабар эмас, балки укасига аталган самимий табрик ва меҳр ифодаси бўлгани айтилмоқда.

Инес Гарсия Сантоснинг ҳомиладорлиги ҳақида эса ҳозирча на Ямальнинг ўзи, на унинг вакиллари томонидан расмий маълумот берилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар