Эртага Ўзбекистонда ҳаво исиши кутилмоқда

Ўзгидромет 9 сентябрь, чоршанба куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан булутли бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Тунда ҳаво ҳарорати 18–20 даража, кундузи эса 35–37 даража бўлиши кутилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 24-29 даража бўлади.






























Изоҳлар 0
…