Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бокс бўйича Жаҳон чемпионатига қандай таркибда борди?

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Черногориянинг Будва шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида тўлиқ таркибда иштирок этади.
- Ўғил болалар 10 та, қизлар эса 8 та вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.
- Жамоалар Кубалик мутахассис Хулио Ли Эчаварриа бошчилигидаги мураббийлар штаби ҳамда бошқа тажрибали мураббийлар қўл остида мусобақага тайёргарлик кўрди.
Шу йилнинг 15–27 октябрь кунлари Черногориянинг гўзал Будва шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги нуфузли Жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтади. Дунёнинг энг кучли ёш чарм қўлқоп усталари жамланадиган ушбу глобал турнирда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам тўлиқ ва кучли таркиб билан иштирок этади.
Ўзбек бокс мактаби тарбияланувчилари дунё биринчилигининг бош совринлари ҳамда медаллари учун рингга кўтарилади. Терма жамоа мураббийлар штаби масъулиятли мусобақа учун энг сара ўғил-қизларни саралаб олди.
Ўғил болалар терма жамоаси (10 та вазн тоифасида)
Мусобақада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиладиган йигитлар ва уларнинг вазн тоифалари:
-50 кг: Амиржон Супонов
-55 кг: Элёр Рустамов
-60 кг: Муҳаммадризо Укимов
-65 кг: Жаҳонгир Зайниддинов
-70 кг: Зулфиқор Адҳамжонов
-75 кг: Суҳроб Раҳматуллаев
-80 кг: Аброрбек Шарипов
-85 кг: Сардорбек Баҳромхўжаев
-90 кг: Асадбек Султанбоев
+90 кг: Ислам Салихов
Мураббийлар штаби: Кубалик тажрибали мутахассис Хулио Ли Эчаварриа бошчилигидаги мураббийлар гуруҳи — Сирожиддин Наимов, Бахтиёр Тўрабоев ҳамда Икромжон Ходжаев ёш чарм қўлқоп усталаримизнинг жангларига бошчилик қилади.
Қизлар терма жамоаси (8 та вазн тоифасида)
Аёллар боксида юртимиз шарафини қуйидаги истеъдодли спортчиларимиз ҳимоя қилади:
-48 кг: Мухтасар Алиева
-51 кг: Назокат Мардонова
-54 кг: Шодиёна Мелиқўзиева
-57 кг: Робия Равшанова
-60 кг: Севара Маматова
-65 кг: Аселя Тулегенова
-70 кг: Мафтуна Янгиева
-75 кг: Самира Турғунова
Қизлар терма жамоаси мураббийлари: Темур Ахбаев, Элдор Ҳолматов, Нодиржон Иргашев ҳамда Фурқатжон Маматов.
Ташкилий ва тиббий таъминот
Терма жамоанинг Будва шаҳридаги мусобақа давомида тўлиқ функционал ва ташкилий тайёргарлиги учун қуйидаги мутахассислар масъул этиб белгиланган:
Жамоа менежери: Мухтасар Абдумаликова;
Шифокор: Маҳмуд Юнусов.
Ўзбек боксининг келажаги саналган ушбу ёшлар Черногория рингларида Ватанимиз байроғини юксакларга кўтариб, умумжамоа ҳисобида етакчи ўринларни эгаллаш учун қизғин баҳсларга киришади.































Изоҳлар 0
…