Шоҳжаҳон Эргашевдан шов-шувли баёнот: “Ҳаммангиз билан навбатма-навбат уришаман"

Шоҳжаҳон Эргашевдан шов-шувли баёнот: “Ҳаммангиз билан навбатма-навбат уришаман"
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев ўзига қарши жанг қилиш истагини билдирган барча спортчиларга навбатма-навбат тўқнаш келишга тайёрлигини маълум қилди.
  • У қирғизистонлик Абдураҳман Абдураҳманов ва озарбайжонлик Эмил Новрузов каби рақибларнинг даражасини паст баҳолаб, уларнинг кимлигини ҳам билмаслигини таъкидлади.

Профессионал бокснинг биринчи ярим ўрта вазн тоифасида фаолият юритаётган нокаутчи ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда уни жангга чорлаётган спортчиларга кескин ва ўта қаттиқ жавоб қайтарди.

Аввалроқ қирғизистонлик яккакурашчи Абдураҳман Абдураҳманов ҳамда озарбайжонлик таниқли жангчи Эмил Новрузов Шоҳжаҳон Эргашев билан тўқнаш келиш истагини очиқ билдириб, унга расмий чақирув ташлаган эди. Ўзбек боксчиси мазкур мурожаатлар, шунингдек, юртдошлари томонидан келаётган чақирувларга ҳам тўхталиб, жавобини кечиктирмади.

«Кимлигини ҳам билмайман»: Эргашевнинг кескин реакцияси

Шоҳжаҳон Эргашев ўзига келаётган оммавий чорловларга тўхталар экан, рақибларининг даражасини юқори баҳоламаслигини очиқ-ойдин таъкидлади:

  • Рақиблар ҳақида фикри: «Жуда кўп одамлар менга чорлов ташлашди. Очиғи, мен ҳатто уларнинг кимлигини ҳам билмайман;

  • Навбат билан жанг: Сал сабр қилиб туринглар, мен сизларнинг ҳаммангиз билан навбати билан уришиб чиқаман. Ҳатто сизларни 6-7 киши қилиб қаршимга қўйишса ҳам, кучингиз етмайди», — дея жангчиларга мурожаат қилди боксчи.

Энг кўп чорловлар ўзбек жангчиларидан келмоқда

Шоҳжаҳоннинг таъкидлашича, унга хориждан кўра кўпроқ Ўзбекистондаги спортчилардан жанг таклифлари келган:

  • Юртдошларга мурожаат: «Энг қизиғи, менга энг кўп чорловлар бошқа давлатлардан эмас, балки ўзимизнинг ўзбек жангчиларидан келди;

  • «Текинга спарринг»: Келинглар, мен ҳозирча хорижий жангчилар билан расмий жангларимни ўтказиб турай, сизлар эса хоҳласангиз машғулот залимга келишингиз мумкин. Мен сизларни шу ерда текинга уриб қўйишим мумкин», — деди Эргашев.

Ўзининг муросасиз услуби ва кескин чиқишлари билан ажралиб турадиган Шоҳжаҳон Эргашевнинг бу баёноти спорт жамоатчилиги ва яккакураш ихлосмандлари орасида катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар