5 071
Хитой жамоалари қарздорлик ботқоғига ботишди. Аҳмедов ва Исмоиловнинг тақдири нима бўлади?
Хитой сўнгги икки йил давомида мамлакатда футбол спорт тури янада ривожланиши учун бир қатор янгиликларни амалга оширди. Жумладан, Хитой Суперлигаси жамоалари футболчилар харидига Европанинг манаман деган клубларидан ҳам кўпроқ маблағ сарфлашди.
Бироқ хитойлик сармоядорлар бошлаган ишнинг охири самарали якунланмаслиги мумкин. Чунки, олинган сўнгги маълумотларга кўра, Суперлиганинг 13 клуби футболчиларнинг маоши ва мукофот пулларидан катта қарздорликка кириб қолган.
Ушбу жамоалар 15 августга қадар Хитой футбол ассоциациясига қарзлардан тўлиқ қутулганини исботловчи ҳужжатларни топширишлари керак бўлади. Агар қўйилган талаб берилган муддат мобайнида бажарилмаса, қарздор клублар келаси мавсумдаги чемпионат ўйинларидан четлатилади.
Ачинарлиси, клублар орасида Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов тўп сурадиган “Шангҳай СИПГ” жамоаси ҳам бор. Ундан ташқари Суперлиганинг амалдаги чемпиони “Гуангжоу Эвергранд” жамоаси футболчиларнинг мукофот пулларини ўз вақтида тўлай олмаган.
Асосийси, қарзи бор клублар рўйхатидан Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир футболчиси Анзур Исмоилов тўп сурадиган “Чангчун Ятай”, дунёда энг кўп маош ишлаб топадиган футболчи Эсекиэл Лавесси (“Хэбей Чайна Форчун”), аргентиналик машҳур футболчи Карлос Тевес (“Шанхай Шэнхуа”) ва бельгиялик таниқли футболчилардан бири Аксел Витцел ўйнаётган (“Тянгжин Цюанжианг”) жамоалар номи тилга олинган.
Шунингдек, Хитойда Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қиладиган Егор Кримец фаолият олиб боради. Аммо Егорнинг жамоаси (“Бэйцзин Гоань”) қарздорлар рўйхатига киритилмади.
Маълумот ўрнида, юқорида келтириб ўтилган футболчилар Хитойда легионер мақоми остида тўп суришади. Легионерлар шу кунгача доимо маҳаллий футболчилардан кўпроқ маош олиб келишган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”