
Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтаётган ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларида самбо баҳслари ҳам ўзининг қизғин палласига кирди.
Самбочиларимиз термамиз ҳисобига 8 та медални қўшиб қўйишди. Жумладан, Неъмат Ёқубов ва Сарбон Эрназаровлар финалда туркманистонлик рақибларини енгган ҳолда олтин медални қўлга киритишди.
Рахматжон Аҳмедов эса ҳал қилувчи беллашувда мезбонлар вакилига имкониятни бой бериб, кумуш медалга сазовор бўлди.
Истам Қудратов, Лутфилла Сайдаматов, Исломжон Азимовлар, қизларимиздан эса Нодира Гулова и Гулноза Зияевалар бронза медалини қўлга киритишди.
Манба: sports.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар