23:58 / 13.01.2018
4 824

Ла Лига. «Реал» тарихда илк маротаба «Вильярреал»га ютқазди

Ла Лига. «Реал» тарихда илк маротаба «Вильярреал»га ютқазди
Испания чемпионатининг 19-турида Мадриднинг «Реал» клуби «Вильярреал»ни қабул қилди.

Мезбонлар ўйин давомида катта ташаббусга эга бўлдилар. Дарвоза томон 28 марта зарба берилди. Марсело, Роналду, Иско ва Бэйл жуда қулай вазиятларни голга айлантиролмади. Меҳмонлар эса ўз имкониятидан сўнгги дақиқаларда фойдаланиб қолдилар. Қарши ҳужумда Форнальс тўпни чиройли тарзда Навас устидан ошириб, дарвозага йўллади.

Натижада, «Реал» тарихда илк маротаба ўз майдонида «Вильярреал»га ютқазди.

Ла Лига, 19-тур
Реал Мадрид – Вильярреал - 0:1
Гол:
0:1 – 87 Форнальс.

Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Начо, Иско (Васкес, 70), Каземиро, Модрич, Кроос, Бэйл (Асенсио, 70), Роналду.
Вильярреал – Асенхо, Альваро Гонсалес, Коста, Марио Гаспар, Бонера, Форнальс, Родри Эрнандес, Тригерос, Кастильехо (Рукавина, 83), Раба (Черишев, 46), Бакка (Унал, 76).
Огоҳлантиришлар: Бакка (44), Карвахаль (58), Васкес (89).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ла Лига. «Реал» тарихда илк маротаба «Вильярреал»га ютқазди