12:01 / 18.04.2018
3 496

Германия кубоги. «Бавария» «Байер»ни янчиб ташлади (видео)

Германия кубоги. «Бавария» «Байер»ни янчиб ташлади (видео)
17 апрель санасида Германия кубоги ярим финали доирасида биринчи жуфтлик учрашуви бўлиб ўтди.

Биринчи жуфтликда Леверкузеннинг «Байер» жамоаси ўз уйида Мюнхеннинг «Бавария»сини меҳмон қилди. Учрашув тўлиқ меҳмонлар устунлигида ўтди. «Бавария» сафида Томас Мюллер хет-трикка эришди, Роберт Левандовски эса дублга яна бир гол Тьяго Aлькантара ҳисобига ёзилди. «Байер»нинг голларига эса Ларс Бендер ҳамда Леон Бэйли муаллифлик қилди. Шу тариқа ўйин Хайнкес шогирдларининг 2:6 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

«Бавария» финалдаги рақибини 18 апрель оқшомида билиб олади.

Иккинчи ярим финал жуфтлигида эса «Шальке-04» 18 апрель куни ўз майдонида «Айнтрахт»ни қабул қилади.

Германий кубоги
½ финал учрашувлари
17 апрель, сешанба

«Байер Леверкузен» — «Бавария» 2:6
Голлар:
0:1 – 3 Левандовски, 0:2 – 9 Левандовски, 1:2 – 16 Бендер, 1:3 – 52 Мюллер, 1:4 – 61 Aлькантара, 1:5 – 64 Мюллер, 2:5 – 72 Бэйли, 2:6 – 78 Мюллер.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Германия кубоги. «Бавария» «Байер»ни янчиб ташлади (видео)