«Челси» клуби Антонио Конте ва унинг ёрдамчилари билан хайрлашди
1 дақиқа ўқиш4.2K

«Челси» клуби раҳбарияти Антонио Конте ва унинг ёрдамчилари билан хайрлашиб, уларга тўланиши керак бўлган товон пулини ҳам келишиб олди.
«Стэмфорд Бридж»да ўтган икки йил давомида италиялик мутахассис Премьер-Лига ва Англия кубогини қўлга киритди, бироқ раҳбарият ва алоҳида футболчилар билан алоқаси ёмонлашди.
Лекин Конте ўз истаги билан лавозимни тарк этишни истамади ва ишлашда давом этишини таъкидлаб келди. Ушбу ҳолатда лондонликлар мураббий ва унинг ёрдамчиларига 9,5 миллион фунт миқдоридаги товон пулини тўлашга рози бўлиб шартномани муддатидан аввал бекор қилди.
«Челси» клуби ушбу ҳафта охирида янги бош мураббий борасида бир қарорга келишини кутмоқда. Улар Маурицио Саррини таклиф этиш истагидан қайтишгани йўқ, унинг ёрдамчиси сифатида эса Жанфранко Дзола бўлиши мумкин.
Манба: www.uff.uz

- #Челси Клуби
- #Антонио Конте
- #Премьер-Лига
- #Стэмфорд Бридж
- #Мураббий Алмашинуви
- #Тован Пули
- #Маурицио Сарри
- #Жанфранко Дзола
- #Лондон Футболи
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…