ЖЧ-2018 мусобақаси "Е" гуруҳи 3-тур учрашувидан ўрин олган Сербия ҳамда Бразилия терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. “Спартак Арена”да бўлиб ўтган баҳсда бразилияликлар ғалабани қўлга киритишди.
Учрашув “пентакампионлар”нинг ҳужумлари остида бошланди, бироқ биринчи бўлим дебютида серблар ҳимояси яхши ҳаракат қилди. Бразилиянинг ҳужумлари 36-дақиқага келиб ўз самарасини берди: Филлипе Коутиньо ажойиб пас билан Паулиньони дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди, ярим ҳимоячи эса тўпни дарвозабоннинг устидан оширган ҳолда гол урди.
68-дақиқада Тиаго Силва Неймар томонидан бурчакдан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўналтирди ва жамоасининг иккинчи голини урди.
Шу тариқа, Бразилия учинчи турда ғалабага эришган ҳолда гуруҳда биринчи ўринни олди ва 1/8 финалда Мексика билан куч синашадиган бўлди. Сербия эса турнирдаги иштирокини якунлади.
ЖЧ-2018
"Е" гуруҳи 3-тур
Сербия – Бразилия 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 36 Паулиньо, 0:2 – 68 Тиаго Силва.
Сербия – Стойкович, Миленкович, Коларов, Рукавина, Велькович, Милинкович-Савич, Матич, Костич (Радонич, 82), Тадич, Ляйич (Живкович, 75), Митрович (Йович, 89).
Бразилия – Алиссон, Тиаго Силва, Марсело (Филипе Луис, 10), Фагнер, Миранда, Паулиньо (Фернандиньо, 66), Каземиро, Коутиньо (Ренато Аугусто, 80), Виллиан, Неймар, Габриэл Жезус.
Огоҳлантиришлар: Ляйич (33), Матич (48), Митрович (70).
Манба: www.uff.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Бельгия термаси Японияга қарши ўйинда 0:2 ҳисобини йўққа чиқариб, чорак финалга йўл олди

Бразилия ишончли тарзда Мексикани мағлуб этиб чорак финалга йўл олди

Швеция сўнгги турда Мексикани йирик ҳисобда енгди ва кейинги босқичга йўл олди (фото)

ЖЧ-2018: Бельгия – Тунис учрашувида 7 та гол киритилди (видео)

ЖЧ-2018. Швейцария Сербия устидан иродали ғалабани қўлга киритди

ЖЧ-2018. Бразилия илк ўйинда Швейцарияни мағлуб этолмади