Ўзбекистон терма жамоаси 20 ноябрь куни Жанубий Корея билан ўртоқлик ўйинини ўтказади, деб хабар бермоқда ЎФА сайти.
Ноябрь ойидаги ФИФА кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида, Осиёнинг кучли терма жамоалари билан музокаралар олиб борилди ва 20 ноябрь куни Жанубий Корея миллий терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича келишувга эришилди. Ноябрь ойида об-ҳаво совуқ келишини инобатга олиб, Ўзбекистон терма жамоаси Австралияда тайёргарлик кўришга қарор қилган. Шу туфайли, бу ўйин Австралияда бўлиб ўтади.
Аввалроқ, сентябрь ва октябрь ойларидаги ФИФА кунларидан максимал тарзда фойдаланиб, 4та терма жамоа билан Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида келишувга эришилган эди. Хусусан, Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамиз 6 сентябрь куни Сурия, 11 сентябрь куни Эрон, 13 октябрь куни Шимолий Корея ва 16 октябрь куни Қатар терма жамоаларига қарши Тошкентда ўртоқлик ўйинлари ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги келаси йилнинг январь ойида Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтади. Ўзбекистон "F" гуруҳида Япония, Уммон ва Туркманистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Миллий терма жамоамиз ноябрь ойида Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида иккита ўртоқлик ўйини ўтказади

Эктор Купер терма жамоанинг навбатдаги ўртоқлик учрашуви ҳақида маълумот берди

Ўзбекистон – КХДР ўйини 13 октябрь куни Тошкентда ўтказилади

Ўзбекистон МТЖ Тошкентда яна бир ўртоқлик учрашуви ўтказади

Ўзбекистон МТЖ Тошкентда 3 та ўртоқлик ўйини ўтказади