
2019 йили Ўзбекистон тарихида илк марта кўпкари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қирғизистон кўпкари федерацияси президенти Жиргалбек Саматов маълумот берган.
Маълум қилинишича, 8 сентябрь куни Иссиқкўлда Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон кўпкари федерацияси вакиллари билан шу масалада музокаралар ўтказилган.
«Ҳозирча жаҳон чемпионати қачон ва Ўзбекистоннинг айнан қайси ҳудудида ўтказилиши аниқ эмас, аммо қарор қабул қилиб бўлинган. Турнир тойқозон қоидалари бўйича ўтказилади», дея қайд этган Саматов.
Маълумот учун, Ўзбекистон кўпкари жамоаси Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларида иштирок этди ва Бошқирдистон, Франция ва Қозоғистон термаларини мағлубиятга учратиб, финалга чиқди. Аммо финалда мезбон Қирғизистон жамоасига мағлуб бўлинди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар