
«Реал»нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан яқин орада мураббийлик фаолиятига қайтишини маълум қилди.
«Албатта, тез орада мураббийлик ишимга қайтаман. Бу иш ўзимга ёқади. [Шу соҳада] бутун умр фаолият олиб бордим», - деган Зидан TVE`га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, франциялик мутахассис сўнгги иш жойи бўлган «қироллик клуби»ни 2016-2018 йиллар давомида бошқариб келди. Мадрид клуби билан Зидан Испания чемпиони бўлиб, кетма-кет уч марта УЕФА Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.
Сўнгги вақтларда 46 ёшли Зинедин «МЮ» бош мураббийи сифатида иш бошлаши ҳақида турли миш-мишлар тарқалмоқда. Шунингдек, матбуотда унинг 2019 йилдан бошлаб «Ювентус»га устозлик қилиши ҳақида ҳам маълумотлар бор.
Бироз олдинроқ The Mirror нашри Зидан Манчестер клуби раҳбарияти билан музокаралар олиб бораётгани ва янги клубига таклиф қиладиган футболчилари рўйхатини тузаётгани ҳақида хабар берилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар