Сардор Рашидов Эктор Купер ҳақида қандай фикрда?

  • 11 сентябрь 2018, 14:55
  • 3 426
  • Спорт
  • Сардор Рашидов Эктор Купер ҳақида қандай фикрда?
    Миллий терма жамоамиз айни пайтда Эктор Купер бошчилигида қизғин иш жараёнида десак адашмаймиз. Сурияга қарши беллашувда йигитларимизнинг ҳатти-ҳаракатлари ёмон кўринмади. Масалан, Сардор Рашидовнинг шу куни кўрсатган ўйини кўпчиликка манзур бўлди. Бунгача терма жамоадаги ўйинлари орқали танқидларга учраган иқтидорли футболчи эндиликда Купер бошчилигида ўзининг янги қирраларини очадиганга ўхшаяпти. Биз Сурияга қарши учрашувдан кейин Рашидов билан суҳбатда бўлдик.

    Иқтидорли футболчи суҳбат давомида аргентиналик мутахассис ҳақида ҳам ўз фикрини билдириб ўтди.

    - Миллий терма жамоамиз Эктор Купер бош мураббийлиги остидаги биринчи ўйинини ўтказди. Мазкур беллашув сизда қандай таассурот қолдирди?

    - Сурияга қарши осон ўйин бўлгани йўқ. Ўйлайманки, янги мураббий бошчилигидаги биринчи ўйинимизни яхши ўтказдик. Лекин ҳозирча Купернинг тактикаларига ҳамма 100 фоиз мослашиб кета олмади. Аммо кейинги учрашувларда биз унинг услубларини янада яхшироқ тушуна бошлаймиз ва ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз. Ишонаманки, вақт ўтгани сари терма жамоамизнинг ўйинини шакллантириб борамиз. Бунинг устига Сурияга қарши Эктор Купер яхши тактикани қўллади ва майдонда уни бажаришга ҳаракат қилдик. Насиб қилса, Эронга қарши учрашувда ҳам яхши ўйин кўрсатиб мухлисларимизни хурсанд қиламиз.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Сардор Рашидов Эктор Купер ҳақида қандай фикрда?