09:54 / 27.09.2018
3 605

«Реал» сафарда «Севилья»дан йирик мағлубиятни қабул қилиб олди

«Реал» сафарда «Севилья»дан йирик мағлубиятни қабул қилиб олди
Испания чемпионатининг 6-туридан ўрин олган «Севилья» – «Реал» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Рамон Санчес Писхуан» стадионида бўлиб ўйинда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритдилар.

Биринчи бўлим мезбонларнинг кетма-кет ҳужумлари билан бошланди ва бу эса тез орада ўз самарасини берди. 16-дақиқада Хесус Навас осонлик билан рақиб жарима майдонига кириб борди ва қулай имкониятда турган Андре Силвага тўпни узатди, ўз навбатида португалиялик футболчи дарвозабоннинг яқин бурчагини аниқ нишонга олиб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Мадридликлар ўзларига келишга улгурмай яна гол ўтказиб юбордилар, 21-дақиқада мезбонлар қарши ҳужумни муваффақиятли якунладилар. Навас яна ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кирди ва дарвоза томон кучли зарба йўллади, унинг зарбасини Тибо Куртуа қайтариб юборди, бироқ қайтган тўпни Силва бўш қолган дарвозага аниқ йўллаб жамоасининг ва ўзининг иккинчи голини урди.

Шундан сўнг ҳам «Севилья» ҳужум қилишдан тўхтамади, мадридликларни майдонда таниб бўлмади.

39-дақиқада мезбонлар энди стандарт вазиятни голга айлантирдилар: бурчак зарбасидан сўнг бир нечта узатмалар орқали тўп Виссам бен-Йеддерга келиб тушди, ҳужумчи эса тўпни тўхтатиб ўтирмай рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлим ҳам мезбонларнинг устунлигида бошланди ва мадридликлар жарима майдони атрофида бир қатор хавфли вазиятлар юзага келди. Бироқ меҳмонларда вазиятлар бўлди, уларнинг бирида Гарет Бэйл рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда чиқиб фойдалана олмади. Лука Модричнинг голи эса видеотакрорлардан сўнг бекор қилинди.

Бунинг устига ўйин тугаши арафасида Марсело жароҳат олиб майдонни тарк этишга мажбур бўлди ва учта алмаштиришдан фойдаланиб бўлган «Реал» қолган вақтни ўнта бўлиб ўтказишга мажбур бўлди.

Шу тариқа, «Реал» Ла Лига янги мавсумидаги илк мағлубиятини тан олди ва турнир жадвалида «Барселона»ни қувиб ўтиш имконятидан махрум бўлди.

Ла Лига, 6-тур

Севилья – Реал Мадрид 3:0 (3:0, 0:0)
Голлар:
1:0 – 17 Андре Силва, 2:0 – 21 Андре Силва, 3:0 – 39 Бен-Йеддер.

Севилья – Вацлик, Кьер, Гомес, Арана (Нолито, 85), Каррису, Сарабия, Навас, Васкес, Банега (Меса, 90), Андре Силва, Бен-Йеддер (Промес, 69).

Реал Мадрид – Куртуа, Варан, Марсело, Начо (Васкес, 59), Рамос, Модрич (Себальос, 70), Каземиро, Асенсио, Кроос, Бэйл, Бензема (Диас, 59).

Огоҳлантиришлар: Бэйл (27), Васкес (34), Кроос (64), Модрич (65), Банега (74), Сарабия (79), Диас (87).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Реал» сафарда «Севилья»дан йирик мағлубиятни қабул қилиб олди