20:35 / 28.09.2018
3 581

«АГМК» сенсация қайд этиб «Бунёдкор»ни енгди ва финалга йўл олди

«АГМК» сенсация қайд этиб «Бунёдкор»ни енгди ва финалга йўл олди
Ўзбекистон Кубоги ярим финалидан ўрин олган «Бунёдкор» – «АГМК» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Миллий» стадионида бўлиб ўтган ўйинда меҳмонлар ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг биринчи бўлими ўртача темпда кечди ва бироз устунлик мезбонлар томонида бўлди. Бироқ танаффусгача дарвозалар даҳлсиз қолди.

Иккинчи бўлим бошларида захирада майдонга тушганига кўп бўлмаган Музаффарбек Музаффаров узоқ масофадан «Бунёдкор» дарвозасини аниқ нишонга олиб, олмалиқликларни олдинга олиб чиқди.

Орадан кўп вақт ўтмай меҳмонлар яна гол уришди: ўнг қанотдан узатилган тўпни Йован Жокич дарвозабон майдончаси томон узатди, у ерда Зафар Полвонов боши билан дарвозани аниқ нишонга олди ва жамоасининг иккинчи голини урди.

Ушбу голлардан сўнг «қалдирғочлар» бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтишди. Бу ҳужумлар 80–дақиқага келибгина самара берди. Муроджон Тошматов жарима майдони чизиғи устида тўпни қабул қилиб олди ва аниқ зарба билан ҳисобни қисқартирди.

Ўйин сўнггига қадар майдон эгаларида яна бир қанча имкониятлар юзага келди, бироқ ҳисоб ўзгармади ва АГМК ўз тарихида илк бор Кубок финалига йўл олди.

Ўзбекистон Кубоги
Ярим финал

«Бунёдкор» – «АГМК» 1:2 (0:0, 1:2)

Голлар:
0:1 – 57 Музаффаров, 0:2 – 63 Полвонов, 1:2 – 80 Тошматов.

«Бунёдкор»: 32. Суҳробжон Султонов, 2. Рустамжон Ашурматов, 4. Акрамжон Комилов, 5. Дилшод Жўраев, 8. Жавлон Иброҳимов, 11. Муроджон Тошматов, 18. Сардор Собирхўжаев, 20. Мирғиёс Сулаймонов (7. Дилшод Аҳмадалиев, 46), 30. Хуршид Ғиёсов (15. Фаррух Икромов, 79), 44. Миржамол Қосимов (9. Шаҳзодбек Нурматов, 62), 99. Филип Раевац.

«АГМК»: 12. Роман Абдулов, 2. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 6. Азамат Исроилов, 9. Зафар Полвонов (16. Милош Трифунович, 68), 11. Жасур Ҳасанов (24. Жавлон Гусейнов, 83), 13. Лутфулло Тўраев, 14. Зоҳир Пиримов (71. Жамшид Ҳасанов, 76), 15. Владимир Бубанья, 19. Владислав Касминин, 23. Йован Жокич, 70. Ойбек Қиличев (8. Музаффар Музаффаров, 57)

Огоҳлантиришлар: Қиличев 27, Исроилов 90+4.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «АГМК» сенсация қайд этиб «Бунёдкор»ни енгди ва финалга йўл олди