22:13 / 29.09.2018
2 076

Бокс. "Cuba Domadores" финалда "Astana Arlans"​ни енгиб WSB чемпионига айланди​

Бокс. "Cuba Domadores" финалда "Astana Arlans"​ни енгиб WSB чемпионига айланди​
Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) VIII мавсумида Кубанинг Cuba Domadores жамоаси боксчилари ғалаба қозонишди.

Кубаликлар гуруҳ босқичинининг А квартетидан жой олиб, Ўзбекистоннинг Uzbek Tigers, Колумбиянинг Colombia Heraicos ва Венусуэланинг Caciques Venezuela каби жамоаларни ортда қолдирган ҳолда биринчи ўрин билан ярим финалга йўл олишди.

Ушбу босқичда Франциянинг France Fighting Roosters жамоасини таслим этишди. Ҳал қилувчи баҳсда эса WSB'нинг уч карра ғолиби ва ўтган мавсум чемпиони Қозоғистоннинг Astana Arlans жамоаси вакиллари устидан 7:3 ҳисоби билан муваффақият қозониб, мусобақанинг янги ғолибига айланишди. Айтиш жоизки, ушбу ғолиблик Куба жамоаси учун учинчиси бўлди ва улар бу борада мусобақада энг кўп ғолиб бўлган Қозоғистон боксчиларига етиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, финал жангларининг биринчи қисми, яъни 49, 56, 64, 75 ва 91 кг.гача бўлган боксчилар ўртасидагиси 26 сентябрь куни Хитойнинг Сяминь шаҳрида, иккинчи қисми, яъни 52, 60, 69, 81 ва 91 кг.гача бўлган боксчилар ўртасидагиси эса кеча Жингжиянг шаҳрида бўлиб ўтди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)