Жорий мавсумда ўз тарихидаги энг ёмон натижалардан бирини қайд этиб келаётган Қаршининг “Насаф” клуби мураббийлар штабида ўзгариш юз бериши мумкин.
“Аждарлар” бош менежери Сергей Кучеренкога яқин манбамизнинг маълум қилишича Суперлиганинг навбатдаги турида “Қизилқум”га қарши бўлиб ўтадиган баҳс жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев учун сўнгги имконият бўлиши мумкин. Қолаверса, қаршилик мухлислар ҳам “Насаф”нинг кўрсатаётган натижаларидан мутлақо қониқиш ҳосил қилишмаяпти.
Маълумотларга қараганда, агар Бердиев “Насаф”дан кетса, келгуси мавсум Олмалиқнинг АГМК клубини бошқариши мумкин.
Маълумот учун, “Насаф” айни дамда “жон сақлаш гуруҳи”да 17 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, “Насаф” – “Қизилқум” учрашуви бугун соат 20:00 да бошланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Суперлига-2020. Қуръа ташланди. Биринчи турда "Пахтакор" - "Навбаҳор"

Рўзиқул Бердиев Таиландга борадими? "Насаф" бош мураббийи жавоб берди

"Насаф" легионерлар эвазига кучаяди

«Насаф» ўз майдонида «Қизилқум»ни мағлуб этолмади

Суперлига. Бугун футбол: «Пахтакор» - АГМК ва «Қизилқум» - «Насаф»

Суперлигага қуръа ташланди