
«Ювентус» клуби ҳужумчиси Пауло Дибала жамоадоши Криштиану Роналду борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ўйлайманки, Мадридда «Ювентус»нинг «Реал» устидан қозонган ғалабаси Роналдунинг Туринга ўтиши учун туртки бўлди. Ўша пайт у жамоамизнинг кучини сезган ва ўз танловини амалга оширган. У жуда ҳам ақлли ва ўзгаришни бошқалардан кўра тезроқ сезади.
Роналдуда бизни лол қолдирган нарса шундаки – унинг оддийлиги. Агарда сиз уни телевиденияда ёки ижтимоий тармоқларда кўрар экансиз, сизда унинг ҳақида умуман бошқача тасаввур пайдо бўлади. Лекин у биз каби одам.
У машғулотларни жуда ҳам яхши ўтказади, ҳар бир машғулотга 100 % киришади, лекин барчамиз каби хазил ҳам қилади. У Жоау Канселу устидан кулади ва унинг италиянча талаффузи яхши бўлиб қолганини айтади. У биз жанубий америкаликлар каби мате ичишни бошлади», - дейди Дибала.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар