11:53 / 14.10.2018
2 728

Емельяненко америкалик рақибини биринчи раунддаёқ нокаут қилди

Емельяненко америкалик рақибини биринчи раунддаёқ нокаут қилди
Аралаш йўналиш (MMA) бўйича россиялик жангчи Федор Емельяненко Bellator Гран-Приси ярим финалида америкалик Чейл Сонненни мағлубиятда учратди.

Нью-Йоркда ўтказилган жангнинг биринчи раундида Емельяненко бир зарба билан рақибни полга қулатди. У америкалик жангчига устма-уст зарбалар тушира бошлаганида, рефери жангни тўхтатди.

Ярим финалнинг иккинчи жангида Райан Бэйдер америкалик Мэтт Митрион устидан ғалабага эришди.

Емельяненко шу йилнинг апрелида турнир чорак финалида бошқа бир америкалик Фрэнк Мурни мағлубиятга учратганди.

Бу 42 ёшли Емельяненконинг фаолиятидаги 38-ғалаба бўлди. У жангларнинг 5тасида мағлуб бўлган. Россиялик спортчи Pride ташкилоти томонидан ўтказилган турнирларда 2003 йилдан 2007 йилгача узлуксиз чемпион бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Емельяненко америкалик рақибини биринчи раунддаёқ нокаут қилди