
"Пахтакор" - "Металлург" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдирди.
"Ҳар 3-4 кунда ўйин ўтказаяпмиз. Ҳар бир ўйин биз учун жуда муҳим. Финал ҳам, Суперлига ҳам. Қийин, аммо асосийси ғалаба қозондик. Биринчи таймнинг ўзида масалани ҳал қилишимиз мумкин эди. Футболда барчаси тезда бўлмайди. Бир қатор футболчиларга дам бердик. Энди терма жамоа ўйинлари бор. Ўйинчиларга сафарга яхши бориб келишларини тилайман", - дейди Шота Арвеладзе.
- Бугун майдонга Лобановни туширдингиз...
- Ўзини кўрсатиш учун имкон бердик. Бутун мавсум давомида жамоа билан бирга ишлади, яхши ишлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар