17:22 / 15.11.2018
3 355

Ўзбекистон камчиликда ўйнаб Ливан билан дуранг қайд этди

Ўзбекистон камчиликда ўйнаб Ливан билан дуранг қайд этди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Австралиянинг Брисбен шаҳрида Ливан терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. Учрашув 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунига етди.

Ўйин кутилмаганда рақиб футболчиларининг фаоллиги остида бошланди, биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Икки томон ҳам тўп назоратини қўлга олишга уринди. Ливанликларнинг қанотлардан ташкил қилган ҳужумлари анча хавфли бўлди.

Иккинчи бўлим дебютида Даврон Ҳошимов иккинчи марта сариқ карточка олиб майдонни тарк этди ва бу Эктор Купернинг режаларини буткул ўзгартириб юборди. Шундан сўнг жамоамиз иккинчи рақам остида ҳаракат қилди.

Иккинчи бўлим ўрталарида рақибларда бир нечта жуда яхши имкониятлар юзага келди, бироқ Элдор Суюновнинг сейвлари жамоамиз дарвозаси даҳлсизлигини таъминлади.

Учрашув якунланиши арафасида вакилларимизда ҳам бир нечта имкониятлар юзага келди, аммо бугунги ўйинда ҳисоб очилмади.

Кейинги ўйинни 20 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Ўртоқлик ўйини
15 ноябрь, 15:00

Ўзбекистон - Ливан 0:0 (0:0, 0:0)


Ўзбекистон: 12. Элдор Суюнов, 5. Анзур Исмоилов (18. Достон Турсунов, 76), 3. Егор Кримец, 4. Даврон Ҳошимов, 19. Владимир Козак (13. Олег Зотеев, 66), 16. Отабек Шукуров, 7. Одил Ҳамробеков, 22. Жавоҳир Сидиқов (6. Ҳусниддин Ғофуров, 78), 8. Икром Алибоев (2. Акмал Шораҳмедов, 63), 17. Достон Ҳамдамов, 10. Марат Бикмаев (15. Азиз Турғунбоев, 72).

Ливан: 1. Меҳди Каҳлил, 2. Кассем Эл Зеин, 3. Мотаз Беллаҳ Эл Жунайди, 5. Нассар Нассар, 6. Жоан Умари, 7. Ҳасан Маатук (c), 10. Муҳаммад Ҳайдар (20. Рабиҳ Атая, 68), 13. Жорж Феликс Мелки, 15. Самир Айяс, 19, Роберт Александр Мелки, 22. Бассел Жради.

Огоҳлантиришлар: Ҳошимов (24), Мелки (26), Ал-Зайн (55), Умарий (86).
Четлатиш: Ҳошимов (59).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон камчиликда ўйнаб Ливан билан дуранг қайд этди