10:44 / 26.11.2018
2 529

Муроджон Аҳмадалиев ҳам ғалаба қозонди ва чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолди

Муроджон Аҳмадалиев ҳам ғалаба қозонди ва чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолди
Кеча иқтидорли боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги бешинчи жангини ўтказди.

Ушбу жангда ҳамюртимизга АҚШлик Исаак Зарате рақиблик қилди. Муроджон ўн раундга мўлжалланган жангнинг тўққизинчи раундида рақибини нокаут эвазига мағлуб этди. Ушбу ғалаба орқали ҳамюртимиз ўзига тегишли бўлган WBA Inter-Continental Super Bantamweight Title чемпионлик камарини ҳимоя қилди.

Маълумот учун, Аҳмадалиев профессионал фаолияти давомида бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда беш маротаба рингга чиққан ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Жангларининг тўрттасини у нокаут эвазига ўз фойдасига ҳал қилган.

АҚШлик 27 ёшли Зарате эса 23 та жанг ўтказиб, 16 та ғалабага эришган. Учта жангда дуранг қайд этилган ва яна тўртта баҳсда мағлуб бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Муроджон Аҳмадалиев ҳам ғалаба қозонди ва чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолди