23:38 / 02.12.2018
3 035

«Атлетико» ўйин охирида мағлубиятдан қутулиб қолди

«Атлетико» ўйин охирида мағлубиятдан қутулиб қолди
Испания чемпионатининг 14-турида «Жирона» Мадриднинг «Атлетико» клубини қабул қилди. «Мунисипаль де Монтиливи» стадионида кечган учрашувда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.

Майдон эгалари биринчи бўлимга қўшилган дақиқаларда Кристиан Стуани томонидан пенальтидан урилган гол эвазига ҳисобни очишди. «Матрасчилар» 82-дақиқада «Жирона» ҳимоячиси Хонас Рамальо ўз жамоаси дарвозасини ишғол этиб қўйди.

Шу тариқа, икки жамоа ҳам Примерада мағлубиятсиз серияни давом эттирди: «Атлетико»да 11 ўйин (5 ғалаба, 6 дуранг), «Жирона»да 6 ўйин (3 ғалаба, 3 дуранг).

Эндиликда «Атлетико» очколари сонини 25тага етказган ҳолда турнир жадваллида учинчи ўринда жойлашган. «Барселона»да ҳам шунча очко бор, каталонлар тур ўйинини бугун ўтказишади. Пешқадам «Севилья»да 26 очко мавжуд, андалусияликларда ҳам захира ўйини мавжуд. «Жирона» 20 очко билан саккизинчи ўринда жойлашган.

Испания чемпионати
14-тур
Жирона – Атлетико 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар:
1:0 – 45, пенальти Стуани, 1:1 – 82, автогол Рамальо.
Жирона – Буну (Ирайсос, 72), Рамальо, Эспиноса, Хуанпе, Порро, Понс, Гранель, Робертс (Порту, 66), Алеиш Гарсия (Фернандес, 83), Гарсия, Стуани.
Атлетико – Облак, Люка Эрнандес, Савич, Арьяс (Желсон Мартинш, 74), Коке, Сауль, Родри Эрнандес (Корреа, 64), Парти, Лемар, Гризманн, Диего Коста.
Огоҳлантиришлар: Гризманн (17), Коке (41), Парти (72), Диего Коста (89), Сауль (89).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Атлетико» ўйин охирида мағлубиятдан қутулиб қолди