11:03 / 05.12.2018
2 544

Умид Аҳмаджонов: 20 йиллар давомида ўзгармаган футболни, биз қандайдир 1 йилда ўзгартириб қўйишимиз мумкинми?

Умид Аҳмаджонов: 20 йиллар давомида ўзгармаган футболни, биз қандайдир 1 йилда ўзгартириб қўйишимиз мумкинми?
Футзал бўйича Ўзбекистон U20 терма жамоасининг Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга кирита олмагани турли хил фикрларга сабаб бўлди. «Дарё» мазкур фикрлар бўйича ҳозирда хизмат сафари билан Жанубий Кореяда бўлиб турган ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов билан Telegram орқали боғланди.

Футзалчиларимиз бундай тақдирга муносиб эмасди. Ишонаманки, ўйин қайта ўтказилса, улар Тожикистон футзалчиларини кетма-кет 10 марта ҳам юта олишади. Шунчаки ўша куни омад биздан юз ўгирди. Футболда ҳам, футзалда ҳам шундай, ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради, — дея гап бошлади Умид Аҳмаджонов.

— Футзалчиларнинг мағлубиятини Ўзбекистонда футзалга бўлган эътиборнинг сустлашиб кетгани билан ўлчашди. Бунга қандай қарайсиз?

Жуда оддий. Биз спорт тепасига эндигина келдик ва табиийки, айни вақтда исталган нозик нуқтамизни топиб, зарба бериш учун ҳаракат қилишади. Аммо биз ишлашда давом этамиз. Футзал масаласини бўрттириб кўрсатаётган қайсидир мутахассис авваллари федерацияда йиллар давомида фаолият олиб борган, аммо ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган. Балки айни вақтдаги ўзгаришлар унга эриш туюлаётгандир. Яна бир журналист эса ўзининг бошқа ҳамкасбларини кўролмай, Австралияда юрибди, Кореяда юрибди деб чиқишлар қиляпти. Туппа-тузук танқидчи экан, олдин ҳеч шундай чиқишларини кўрмаган эканмиз.

— Тўғри, бироқ футзалда катта ўзгаришлар бўлгани рост. У футбол ассоциацияси балансига ўтди-ку!

Бизда ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари ҳам Осиё чемпионатига чиқа олмади. Аммо бу мени ҳафа қилгани йўқ. Биз ишни болалар футболидаги камчиликларни тозалашдан бошладик. Энди биз улардан натижа талаб қилмоқчимасмиз. Бизга уларнинг Жаҳон чемпионатига чиқишидан кўра, миллий термага, умуман катта футболга етказиб берадиган истеъдодлари муҳим. Футзал ҳам шундай. Биз ишни бошлаганимизга энди 1 йил бўлди. Бир қадам орқага юриб, кейин икки қадам олдинга ташлаймиз.

Футзалга эътибор ва муносабат олдингидан анча яхши бўлади. Биз бир йил аввал уй-сафар учрашувларини синаб кўришга қарор қилдик, форматларни синадик. Энди одамларда тасаввур пайдо бўляпти, уларда солиштириш имкони туғилди, ўзимиз эса фикрлаяпмиз. Келаси йил учун лицензиялаш талаби аллақачон ишлаб чиқилган. Энди исталган футзал клуби ҳам чемпионатда иштирок эта олади. Фақатгина лицензиялаш талабларига жавоб берса бўлгани. Олдинда қиладиган ишларимиз, режаларимиз бор. Кимлардир эса битта мағлубиятдан шундай фожиа ясаяптики, бу ерда худдики шахсий ғараз ётгандек.

— 2019 йилги мавсум учун лицензиялаш талаби эълон қилинди. Бу иш беришига қанчалик ишонасиз?

Комиссия бунинг устида жиддий ишлади. Йил давомида йўл қўйилган хато ва камчиликлар ўрганилди, футбол ривожига болта бўлаётган иллатлар ҳақида энди яхши биламиз. Ҳозир ҳамма ишга шай турибди, шартномалар, ёшлар футболи, футзал ва аёллар футболида катта ижобий ўзгаришлар бўлади. Шуларнинг ўзиёқ олдинга каттагина қадам ташлашимиз учун туртки беради. Фақатгина озгина сабр керак. Мадомики ишонч билан шу ишларни беришдими, озгина вақт ҳам беришлари керак. Ахир қандай қилиб 20 йиллар давомида ўзгармаган футболни, биз қандайдир 1 йилда ўзгартириб қўйишимиз мумкин? Бу осон эмас-ку.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Умид Аҳмаджонов: 20 йиллар давомида ўзгармаган футболни, биз қандайдир 1 йилда ўзгартириб қўйишимиз мумкинми?