11:41 / 16.12.2018
3 097

«Реал» ғалабага эришди ва учинчи ўринга кўтарилди

«Реал» ғалабага эришди ва учинчи ўринга кўтарилди
Испания чемпионатининг 16-туридан ўрин олган «Реал» – «Райо Вальекано» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Сантьяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувни мезбонлар қатор ҳужумлар билан бошлашди, бу эса 13-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Лукас Васкес жарима майдони ичида турган Карим Бенземага қулай узатмани амалга оширди, ўз навбатида франциялик футболчи тўпни дарвозага аниқ йўналтириб ҳисобни очди.

Танаффусгача майдон эгаларида яна бир нечта қулай имкониятлар юзага келди, бироқ уларни голга айлантириш қаймоқранглиларга насиб этмади.

Иккинчи бўлимда ҳам устунлик «Реал» футболчилари томонида бўлди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда меҳмонлар босимни оширишди ва жарима майдони ичида бир нечта имкониятларга эга бўлишди. Бироқ Тибо Куртуа иккита вазиятда жамоасини голдан қутқариб қолди.

Шу тариқа, «Реал» ушбу ғалабадан сўнг очколарини 29тага етказиб олган ҳолда учинчи ўринга кўтарилиб олди. «Райо Вальекано» эса (10) 19-поғонада бормоқда.

Ушбу учрашувда киритилган голни UFF.uz Media каналида томоша қилишингиз мумкин.

Ла Лига, 16-тур

Реал Мадрид – Райо Вальекано 1:0 (1:0, 0:0)
Гол:
1:0 – 13 Бензема.

Реал Мадрид – Куртуа, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич (Вальверде, 90), Льоренте, Васкес, Кроос, Асенсио (Себальос, 71), Бензема (Винисиус Жуниор, 78).

Райо Вальекано – Димитриевски, Адвинкула, Веласкес, Гальвес (Ба, 54), Морено, Медран (Бебе, 54), Комесанья, Гарсия, Имбула, Эмбарба (Алегрия, 73), Тито.

Огоҳлантиришлар: Гальвес (39), Бебе (64), Имбула (83).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Реал» ғалабага эришди ва учинчи ўринга кўтарилди