date

Унаи Эмери: "Яхши деб бўлмайдиган натижа. Бу мағлубиятдан керакли хулосалар чиқариб янада яхши ўйин кўрсатамиз"

Унаи Эмери: "Яхши деб бўлмайдиган натижа. Бу мағлубиятдан керакли хулосалар чиқариб янада яхши ўйин кўрсатамиз"
"Арсенал" бош мураббийи Унаи Эмери "Ливерпуль"дан учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан (1:5) сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйлайманки, ўйинни ёмон бошламаган эдик. Биринчи бўлиб ҳисобни очдик. Бироқ, кейинчалик яратилган вазиятлар, шижоат ва маҳорат ўз сўзини айтди. Бунга қаршилик кўрсата олмадик.

Иккинчи бўлимда битта гол уриб, аста-секин ўйинни ўз қўлимизга олишни режалаштиргандик. Аммо, иккинчи пенальти беллашув тақдирига нуқта қўйди. Яхши деб бўлмайдиган натижа. Бу мағлубиятдан керакли хулосалар чиқариб янада яхши ўйин кўрсатамиз.

Ҳимояда эҳтиёткор ўйнашимиз кераклигини тушуниб турибмиз. "Ливерпуль ўйинга шиддат қўша олди ва бу биз учун намуна бўлиши керак. Худди шу тарзда ишлашимиз талаб этилади", — дея Эмерининг сўзларини келтирди BBC нашри.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Унаи Эмери: "Яхши деб бўлмайдиган натижа. Бу мағлубиятдан керакли хулосалар чиқариб янада яхши ўйин кўрсатамиз"