
Вьетнам пойтахти Хошимин шаҳрида ташкил этилган профессионал бокс кечасида боксчиларимиз навбатдаги жангларини ўтказишди.
Ҳамюртларимиздан Абдурасул Исмоилов фаолиятидаги 5-жангини профессионал рингда бу тўқнашувга қадар оз эмас, кўп эмас 105 та жанг ўтказган ва шулардан 41 тасида ғалаба, 63 мағлубият ва 1 дуранг қайд этган филиппинлик тажрибали боксчи Жаими Барселонага қарши ўтказди.
Мазкур жангда Абдурасул рақибини муддатидан олдин нокаутга учратиб, бешинчи ғалабасини нишонлади.
Яна бир қизиқарли жангда енгилмас Равшанбек Шерматов (2-0) профессионал рингдаги учинчи жангини индонезиялик Валдо Сабуга қарши ўтказади. Бу боксчи бунга қадар 26 та жанг ўтказиб, 13 ғалаба ва 13 мағлубият қайд этган.
Олти раунд давом этган боксчиларнинг ушбу қарама-қаршилигида Равшанбек очколар бўйича рақибидан устун келди ва мағлубиятсиз сериясини сақлаб қолди.
Абдурасул ИсмоиловРавшанбек ШерматовБокс КечасиХошимин ШаҳриПрофессионал БоксНокаут ҒалабасиЖанг ЎтказишФилиппин БоксчиИндонезия Боксчи Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар