Австралия - Ўзбекистон учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Грэм Арнольд қатнашди.
"Барчага раҳмат айтаман. Қийин ўйин бўлди. Ўзбекистон терма жамоасига ҳам миннатдорчилик билдираман. Рақиб қаттиқ ҳимояланди. Уларни ҳимоясини ёриб ўтиш жуда қийин бўлди. Лекин шогирдларим охиргача ҳаракат қилишди ва пенальтилар сериясида бўлса ҳам ғалаба қозондик. Чорак финалга чиққанимиздан хурсандмиз.
Бугунги баҳсда бизга охирги пас етишмади. Ўз навбатида Ўзбекистон ҳам кучли ўйин намойиш этди. Мэтью Райанга алоҳида раҳмат. У ҳам ўйин пайтида, ҳам пенальтилар сериясида яхши ҳаракат қилди. Мэтью Леки чаққон футболчи. Жароҳатидан қутулиб майдонга қайтди.
Ўзбекистон менда илиқ таассурот қолдирди. Индивидуал кучли футболчилар жуда кўп экан. Айниқса ҳимоя жуда кучли ўйнади. Чорак финални ҳам шу шаҳарда ўтказишимиз ёқмоқда. Бу шаҳарга мослашиб бўлдик. Фақат ўйиндан кейинги тикланишни амалга оширсак бўлгани. Кейинги баҳсда Том Рогич майдонга туша олмайди. Унинг сариқ карточкалари иккита бўлди. Унинг ўрнини тўлдирадиган футболчи топамиз.
Эртадан бошлаб рақибни ўрганишни бошлаймиз. Катта эҳтимол билан бу БАА бўлади. Осиё Кубогида жамоам яхши ўйнамоқда. Бугунги ўйин пенальтилар сериясида ҳам кучли эканлигимизни кўрсатди. Биз машғулотлар вақтида пенальтилар устида алоҳида ишлагандик. Дарвозабонлар тўп қайтариш, футболчилар зарба бериш устида", - дейди Грэм Арнольд. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди