2019 йилги мавсум учун лицензиялаш талабларидан келиб чиқиб, ПФЛ «Локомотив» ва «Металлург» клубларини Суперлигадан четлатиши мумкин.
ПФЛ аввалроқ ОКМК, «Локомотив», «Пахтакор», «Металлург» ва «Бухоро» клубларини лицензиялаш талабларини бажармагани учун огоҳлантирган эди. 22 февраль куни ОКМК, «Пахтакор» ва «Бухоро» клублари лицензиялаш талабини тўлиқ бажариш юзасидан кафолат хати тақдим этишди. «Локомотив» ва «Металлург» клублари тақдим этган хат эса ПФЛ учун тушунарсиз бўлди, деб ёзади ташкилот сайти.
Бугун, 23 февраль куни ПФЛ Суперлига клубларининг амалга оширган ишлари юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциациясига ҳисобот тақдим этади. Лицензиялаш бўйича қўмита эса ишни ўрганиб, ўз хулосасини беради.
Қайд қилиш жоизки, «Локомотив» ва «Металлург» клубларининг хатида нималар тушунарсиз бўлгани хабарда келтирилмаган.
Қоидага кўра, лицензиялаш талабларини бажармаган клублар Суперлигадан четлатилиши лозим. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди