
Жорий мавсум олдидан бир қатор футболчиларимиз хориж чемпионатларига йўл олишмоқда.
Жумладан, бир неча йиллар давомида Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларида тўп тепиб келган Забиҳилло Ўринбоев Япония Жей-лига 2да ҳаракат қиладиган "Токусима Вортис" клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда футбол агенти Санъат Шарипов ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди. Бундан ташқари, токусималиклар расмий сайти ҳам Ўринбоев билан шартнома тузилгани ҳақида хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор"га тегишли бўлган Забиҳилло ўтган мавсумни ижара асосида Бекободнинг "Металлург" клубида ўтказган ва 24 та ўйинда иккита гол урган эди.
Маълумот учун, "Токусима Вортис" клубига 1955 йилда асос солинган. Жамоа уй учрашувларини 20 минг мухлисга мўлжалланган "Наруто Атлетик" стадионида ўтказади. Бош мураббийи испаниялик Абел Моурело Лопез.
"Токусима Вортис" айни пайтда J2 лигасида икки ўйиндан сўнг 3 очко билан 22 жамоа орасида 11-поғонада бормоқда. Тўплар нисбати - 4:4.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар