20:33 / 14.04.2019
2 893

Шота Арвеладзе: "Ўйинда жуда кўп тўхталишлар бўлди, бу футболни ўлдиради"

Шота Арвеладзе: "Ўйинда жуда кўп тўхталишлар бўлди, бу футболни ўлдиради"
"Сурхон" - "Пахтакор" (0:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Шота Арвеладзе қатнашди.
"Қийин ўйин бўлди. Бугун мухлисларга раҳмат айтаман, тўла стадионда ўйнаш доим ёқимли. Ёмон ҳаракат қилмадик, вазиятлар яратдик, гол ўтказиб юборишимиз ҳам мумкин эди. Бу майдонда сал тезроқ ўйнашимиз керак эди.

Жалолиддин Машарипов барча ўйинларда майдонга тушгани сабабли бироз чарчаб қолди ва иккинчи бўлимда унга дам бердик.
Акром Комилов юқори савияга кириб олиши учун бир оз ўйинлар керак. Бугун яхши ҳаракат қилишга интилди ва стабил ўйнади.

Ўйин давомида рақиблар икки марта чинакамига хавфли вазият содир этишди. Дарвозабонимиз ўша вазиятларда жамоамизни қутқарди, бекорга у дарвозада турмаяпти, бекорга терма жамоага чақиришмаяпти. Битта вазият бўлса ҳам у тўпни қайтариши керак.

Бугун менга нималар ёқмади? Майдон ҳолати ёқмади. Бундан ташақри мезбонлар жуда кўп ҳолатларда ётиб олаверишди, вақтни чўзишди. Ўйин бошланишидан озгина ўтибоқ бу ишга қўл уришди. Натижадан қониқмадим. 12-14 мартача улар ётиб олишди. Жуда кўп пауза бўлди, бу футболни ўлдиради. Натижадан қониққаним йўқ, қандай қониқишим мумкин? Биз ўйин бўйича икки очко йўқотдик деб ҳисоблайман", - дейди Шота Арвеладзе.

Манба: championat.asia

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шота Арвеладзе: "Ўйинда жуда кўп тўхталишлар бўлди, бу футболни ўлдиради"