«Айнтрахт» ҳужумчиси Лука Йович фаолиятини «Реал»да давом эттиради. Бу ҳақда ҳар иккала клуб расман маълум қилди.
21 ёшли сербиялик тўпурар «қироллик клуби» билан 2025 йил ёзигача мўлжалланган шартнома тузган. Тез орада у тиббий кўрикдан ўтади.
Трансфер шартлари аён қилинмади, аммо аввалроқ ОАВда харид қиймати 65-70 млн еврони ташкил этиши хабар қилинганди.
Йович охирги икки мавсумни Франкфуртда ўтказди. «Айнтрахт» жорий йил апрелида унинг тўла трансфер ҳуқуқини «Бенфика»дан сотиб олганди.
Лука Германиядаги илк мавсумида мамлакат кубогини қўлга киритди, шу сабаб билан ортда қолган мавсумда Европа лигасида қатнашиб, ярим финалгача етиб борди.
2018/19 мавсумида 8-рақам эгаси барча мусобақалар доирасида 48та ўйин ўтказиб, 27+7 самарадорлик кўрсаткичига эришди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?