22:50 / 21.06.2019
3 051

"Пахтакор" ўзида "Қизилқум" дарвозасига жавобсиз 8 та тўп киритди

"Пахтакор" ўзида "Қизилқум" дарвозасига жавобсиз 8 та тўп киритди
Ўзбекистон чемпионатининг 12-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Қизилқум" учрашуви ўз якунига етди. "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Майдон эгалари сафида Игорь Сергеев хет-трик қайд этган бўлса, Марат Бикмаев ва Драган Черанлар дублга эришишди. Шунингдек, Владимир Козак ҳам ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.

Шу тариқа, "Пахтакор" очколарини 32тага етказиб олган ҳолда пешқадамликда давом этирмоқда. "Қизилқум" (11) эса 10-ўринда қолди.

Соса Соla Суперлига, 12-тур

"Пахтакор" – "Қизилқум" 8:0 (4:0, 4:0)
Голлар:
1:0 – 7 Бикмаев, 2:0 – 13 Сергеев, 3:0 – 21 Бикмаев, 4:0 – 45 Черан, 5:0 – 62 Сергеев, 6:0 – 73, пенальти Черан, 7:0 – 83 Козак, 8:0 – 84 Сергеев.

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Фарруҳ Сайфиев (Акром Комилов, 46), Егор Кримец, Шерзод Аъзамов (Марко Симич, 64), Хожиакбар Алижонов, Одилжон Ҳамробеков (Владимир Козак, 68), Сардор Собирхўжаев, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Марат Бикмаев, Игорь Сергеев.

"Қизилқум": Артём Макосин, Эркин Бойдуллаев, Мурод Бобожонов (Сардор Жаҳонов, 24), Алишер Саноев, Миржалол Қосимов, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев (Элгужа Григалашвили, 46), Хуршид Олимов, Мақсуд Каримов, Суҳроб Ярашев, Медина Смит.

Огоҳлантириш: Григалашвили (69).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Пахтакор" ўзида "Қизилқум" дарвозасига жавобсиз 8 та тўп киритди