date

Лионель Месси: Мен ҳеч кимга ҳавас қилмайман, аммо Роналдуга ҳар қандай футболчи ҳавас қилса арзийди

Лионель Месси: Мен ҳеч кимга ҳавас қилмайман, аммо Роналдуга ҳар қандай футболчи ҳавас қилса арзийди

ФИФАнинг Цюрихдаги штаб-квартираси ҳудудидаги журналистлар "Олтин тўп" учун номзодлардан бири Роналдудан кейин "Барселона" футболчиси Лионель Мессидан интервью олишди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

"Криштиану Роналду айтгани каби, бу ерда бўлишнинг ўзи ажойиб. Мен бу ерга футбол атмосферасидан роҳатланиш учун ташриф буюрдим. Мукофотни олиш-олмаслигимдан қатъи назар мен ажойиб таассурот билан қайтаман.

Ҳар йилда янада яхшироқ бўлишга ҳаракат қилмоқдаман. Ўтган йилда мен деярли барча совринларга эга чиқдим. "Барселона" учун ажойиб мавсум бўлди. Жамоадаги барча зўр ўйнади, кимнидир алоҳида ажратиб кўрсата олмайман" дейди у.

Унга "Бешта "Олтин тўп" ва "Жаҳон чемпионлиги"дан қайси бирини танлаши тўғрисида савол беришган.

"Бу жуда оғир савол бўлди. Лекин сир эмаски, жаҳон чемпиони бўлиш ҳар қандай футболчи эришиши мумкин бўлган энг олий даражадир", деган Месси.

"Мен ҳеч кимга ҳавас қилмайман. Чунки "қарамлик" - жуда хунук сўз. Мен ўзимча борман. Криштиану Роналду ўзича бор. Эътироф этиш керакки, Роналду ҳар қандай футболчи ҳавас қилса арзигулик ўйинчи", деган Месси.

У шунингдек, Неймар ҳақидаги саволга жавоб берган.

"Ўйламайманки, у менинг издошим. Унинг ўзи алоҳида иқтидор ва бу ажойиб. У ўсишда ва ривожланишда давом этади. Унда бунинг учун барча хусусиятлар етарли. У ажойиб футболчи бўлиш билан биргаликда, ажойиб инсон ҳамдир", дейди Месси ёш жамоадоши ҳақида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Лионель Месси: Мен ҳеч кимга ҳавас қилмайман, аммо Роналдуга ҳар қандай футболчи ҳавас қилса арзийди