date
views 2 618

Сарри: "Ҳар доимгидек мавсумни омадсиз бошладим"

Сарри: "Ҳар доимгидек мавсумни омадсиз бошладим"
"Ювентус" бош мураббийи Маурицио Сарри Халқаро чемпионлар кубоги якунлари ҳақида гапирди.
"Футболчиларимнинг ўйинларидан мамнунман. Ҳозирда жисмоний ҳолати биздан кучлироқ бўлган жамоага қарши ўйнадик.

Биз бугунги каби иккинчи голларни ўтказиб юбормаслигимиз керак. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик. Аммо узоқ вақт давомида гол кирита олмадик.

Мавсумни ҳар доимгидек омадсиз бошладим. "Челси"ни ҳисобга олмаса, албатта. У ерда мен янги мураббий сифатида мағлубиятсиз ўйинлар рекордини қўйдим. Италияда ҳам илк ҳафта осон ўтмаса керак", - деди Сарри.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сарри: "Ҳар доимгидек мавсумни омадсиз бошладим"