28-29 сентябрь кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида таэквондо бўйича Russia Open турнири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон шарафини 15 нафар таэквондочи ҳимоя қилди. Қувонарлиси улардан 8 нафари мусобақа медалларини қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Мусобақа давомида Феруза Содиқова, Нигора Турсунқулова, Светлана Осипова, Жасурбек Жайсунов ва Никита Рафаловичга тенг келадиган рақиб топилмади. Чарос Қаюмова ҳамда Озода Собиржонова фақатгина финалда имкониятни бой беришди. Мадинабону Маннопова эса мусобақада яримфиналга қадар етиб борди.
Шу тариқа таэквондочиларимиз 5та олтин, 2та кумуш ва 1та бронза медалига эга чиқишди. Бу орқали спортчиларимиз Ўзбекистонда таэквондо жадал суръатларда ривожланиб бораётганини, кўплаб маҳоратли ёшлар етишиб чиқаётганини яна бир бор исботлашди.
Шунингдек, ўзбекистонлик Нигора Турсунқулова қизлар ўртасида мусобақанинг "энг тажовузкор жангчи"си номига сазовор бўлди.
Russia Open-2019 совриндорлари:
-62 кг: Феруза Содиқова
-67 кг: Нигора Турсунқулова
+73 кг: Светлана Осипова
-68 кг: Жасурбек Жайсунов
-80 кг: Никита Рафалович
-53 кг: Чарос Қаюмова
-57 кг: Озода Собиржонова
-49 кг: Мадинабону Маннопова «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)