Айни пайтда Қатарда «Қатар СК» жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз Сардор Рашидов билан боғлиқ ҳар қандай хабар ёки маълумотни имкон қадар ёритиб боришга ҳаракат қиляпмиз. Чунки катта иқтидор эгаси ҳисобланган Рашидовнинг нималарга қодирлигини яхши биламиз ва шу сабабли унинг Қатардаги фаолиятини ҳам диққат билан кузатиб бормоқдамиз.
Сардор ҳақида гап кетганда, аввало шуни айтиш жоизки, унга ҳамма вақт таклифлар етарли даражада бўлган ва айниқса, уларнинг орасида Европанинг кучли бешлик чемпионатидаги клублар томонидан ҳам жиддий қизиқишлар мавжуд эди. Аммо айни чоғда у ўзини Қатарда жуда яхши ҳис этмоқда.
Шунга қарамасдан, ҳамюртимизга Европа клублари томонидан бўлган қизиқишлар ҳақида бежизга айтаётганимиз йўқ. Гап шундаки, ўз вақтида Франциянинг «Нант» клуби Сардор Рашидовга кўз тикаётгани борасида хабарлар тарқалганди ва бу аслида ҳам ҳақиқат эди. Чиндан ҳам «Нант» ўзбекистонлик футболчига қаттиқ қизиқиб қолганди.
Биз буни нега эсга оляпмиз? Гап шундаки, «Нант» клуби томонидан Рашидовга тўланадиган сумманинг миқдори бўйича юборилган аниқ таклиф ҳақидаги маълумотга эга бўлдик.
Унга кўра Франция жамоаси Рашидовга расмий равишда таклиф юборган ҳолда уни қўлга киритиш учун 800.000 (саккиз юз минг) ЕВРО миқдоридаги маблағдан воз кечишга тайёр бўлган. Бу футболчимиз учун ҳар томонлама «конкрет» тўланадиган маблағ эди.
Кўриб турганингиздек, Рашидов европаликларнинг хушини «ўғирлаган» ва уларнинг жиддий қизиқишларига сабаб бўла олган. Лекин юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, Сардор ва оиласи учун Қатар ҳар жиҳатдан қулай бўлиб турибди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи