
Хабарингиз бор, ўзбекистонлик аралаш қоидалар жангчиси Маҳмуд Мурадов 7 декабрь куни UFCдаги иккинчи жангини ўтказади.
Бугун ҳамюртимиз анъанавий тарзда бўлиб ўтадиган вазн ўлчаш маросимида иштирок этди. Ҳамюртимиз белгиланган вазн меъёрини бажарди.
Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Мурадов UFCдаги иккинчи жангида америкалик Тревор Смитга қарши октагонга чиқади.
Маълумот учун, Маҳмуд Мурадов шу йилнинг 28 сентябрида Копенгагенда UFCдаги дебют жангини ўтказган ва унда италиялик Алессио ди Чирикони очколар эвазига мағлуб этганди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар