Февраль ойида қайси ўзбекистонлик боксчилар жанг қилади?

  • 16 январь 2020, 20:38
  • 516
  • Спорт
  • Февраль ойида қайси ўзбекистонлик боксчилар жанг қилади?
    Жорий йилнинг дастлабки ойларида бир қатор профессионал боксчиларимиз ўз жангларини ўтказишади. Аввалроқ, январь ойида навбатдаги жангларини ўтказадиган юртдошларимиз ҳақида хабар бериб ўтган эдик. Бу сафар эса, февраль ойида ўзбекистонлик боксчилар иштирокида бўлиб ўтадиган жанглар ҳақида маълумот бермоқчимиз. Демак:

    1 февраль, Хонобод (Андижон)
    Жасурбек Латипов – TBA

    Ушбу боксчимиз хаваскор боксда энг совриндорлардан бири саналади. Мазкур жанг унинг профессионал йўналишдаги дебюти бўлади. Унинг муҳим жангдаги рақиби тез орада маълум бўлади.

    Достонбек Турдиев – Элвин Охунзода (Озарбайжон)
    Эски танишлар... Улар октябрь ойида Тошкентда ўзаро тўқнаш келишган ва унда Турдиев очколар ҳисобига ғалаба қозонганди. Бу ўзига хос реванш жанги ҳисобланади.

    Абдулазиз Нажмиддинов – TBA
    Ёш боксчимиз профессионал рингда ғалабали юришини давом эттирмоқда. Келажакда у яхши натижаларга эришиши мумкин. Унинг мазкур жангдаги рақибига тез орада ойдинлик киритилади.

    Отабек Турдихўжаев – Карен Аветисян (Россия)
    Тажрибали, фаолияти мобайнида 40 дан ошиқ жанг ўтказган боксчига қарши дебютини нишонлайдиган Отабекдан ҳам яхши натижа кутиб қоламиз.

    Тимур Мержанов – TBA
    Ўсмирлар ўртасида Олимпиада совриндори бўлган ушбу ёш боксчимиз профессионал бокс оламига кириб келмоқда. Ҳозирча рақиб аниқ эмас. Лекин музокаралар давом этмоқда. Тез орада бунга ҳам аниқлик киритилади.

    1 февраль, Калининград (Россия)
    Рустам Тўлаганов – Норберто Добровский (Польша)

    Рио Олимпиадаси совриндори узоқ танаффусдан сўнг, яна профессионал боксга қайтиб, дастлабки жангида муддатидан аввал ғалаба қозонганди. Бу сафар ҳам ундан зафарлар кутиб қоламиз.

    Одил Арслонов -Жимми Вееб (ЖАР)
    2019 йил Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган Одилжоннинг иккинчи жанги жуда кучли рақиб билан бўлади. Жанубий африкалик чармқўлқоп устаси мағлубиятсиз одимлаган ҳолда, 6 та ғалабани қўлга киритган. Шундай бўлсада, юртдошимизнинг салоҳиятига шубҳа қилмаймиз. Гарчи, у икинчи жангини ўтказсада, унинг ғалабасига ишониб қоламиз.

    Улуғбек Мубинов – Срджан Говедарица (Босния ва Герцеговина)
    Аввалги йили +91 кг да мамлакат чемпионлигини қўлга киритган Улуғбек ҳам ушбу санада профессионал йўналишдаги дебют жангини ўтказади. Албатта, маҳоратли чармқўлқоп устаси бўлган ҳамюртимизнинг ғалабасига умид қиламиз.

    8 февраль, Филиппин
    Абдулҳай Шораҳматов – Бенжи Эбидо (Филиппин)

    Абдулҳай ҳам профессионал йўналишда ўз дебютини нишонлайди. Ҳаваскор боксдаги фаолияти ёмон чиқмади. Ўз вазн тоифасида юртимизнинг кучли боксчилари сифатида эътироф этилиб келди. Энди эпопеяни профессионал йўналишда бошламоқчи.

    14 февраль, АҚШ
    Бектемир Мелиқўзиев – TBA

    Бу боксчимиз ҳақида ортиқча таърифга ҳожат йўқ. Ҳозирда ушбу санада жанг қилиши белгиланган. Лекин рақиб ҳали маълум эмас. Аслида унга рақибнинг фарқи йўқ десак ҳам янглишмаган бўламиз.

    Аҳмадбек Эшматов

    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Февраль ойида қайси ўзбекистонлик боксчилар жанг қилади?