
Ансу Фати “Леванте”га қарши Лео Мессининг узатмаларидан сўнг дублга эришди. Баҳсдан сўнг футболчи фикрлари билан бўлишди.
“Мен ушбу вақт келишини орзу қилардим. Ваниҳоят орузлар ушалди. Йиллар давомида Мессининг ўйинларини томоша қилиб келдим. У билан бирга тўп тепиш эса орзу эди. Жамоадошларим мен учун ҳамма нарсани соддалаштириб бермоқда. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдиришим керак. Содир бўлаётган нарсаларга аста-секин ишонишни бошладим, аммо ҳали ҳам охиригача эмас”, — дейди Фати.
Фати жорий мавсум Ла Лига доирасида 13 та баҳсда майдонга тушди ва 4 та гол уриб, 1 та голли узатма берди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар