22:37 / 06.02.2020
2 741

“Навбаҳор” сафига россиялик легионер қўшилади

“Навбаҳор” сафига россиялик легионер қўшилади
Янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Белек шаҳрида олиб бораётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ихтиёрига хорижлик яна бир нафар футболчи қўшилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, янги легионер россиялик Руслан Болов. У 1994 йил 7 майда Россиянинг Нальчик шаҳрида туғилган. Амплуаси – ҳужумчи.

Футболчилик фаолияти давомида Россиянинг “Спартак - Нальчик” (Нальчик), “Краснодар-2” (Краснодар), “Волгарь” (Астрахан), “Факел” (Воронеж), “Авангард - Курск” (Курск) ва “Химки” (Москва вилояти) жамоаларида ўйнаган. Ўтган мавсумни эса Беларуснинг “Гомель” (Гомель) клубида ўтказган.

Руслан Болов 5 февраль куни Тошкентда тиббий кўрикдан ўтди ҳамда тез кунларда Туркияга йўл олади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Навбаҳор” сафига россиялик легионер қўшилади