Россиялик ҳужумчи Руслан Болов бугун Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси билан шартнома имзолади.
Руслан Болов 1994 йил 7 майда Россиянинг Нальчик шаҳрида туғилган. Амплуаси – ҳужумчи.
Футболчилик фаолияти давомида Россиянинг “Спартак - Нальчик” (Нальчик), “Краснодар-2” (Краснодар), “Волгарь” (Астрахан), “Факел” (Воронеж), “Авангард - Курск” (Курск) ва “Химки” (Москва вилояти) жамоаларида ўйнаган. Ўтган мавсумни эса Беларуснинг “Гомель” (Гомель) клубида ўтказган.
Руслан Болов 5 февраль куни пойтахтимиз Тошкентда тиббий кўрикдан ўтди ҳамда шу кунларда ўз ўқув-машғулот йиғинини Туркияда ўтказаётган жамоа ихтиёрига етиб боради.
- "Биз янги мавсумда Руслан Боловга омад ёр бўлиши ва чиройли ўйинлари ҳамда голлари билан "Навбаҳор"нинг ғалабаларига муносиб ҳиссасини қўшишини тилаб қоламиз", - деб ёзади “Навбаҳор” матбуот хизмати. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи