
“Ливерпуль” устози “Атлетико”га қарши баҳсдан (0:1) сўнг фикрлари билан бўлишди.
“Бу рўй бериши керак бўлган нарса эмасди. Аммо у рўй берди. Бу биз кутган ҳақиқий жанг эди. Ҳисоб эндигина 1:0. Олдинда иккинчи баҳс турибди. Уни эса ўз майдонимизда ўтказамиз. Мадридликлар бутун жамоа бўлиб ҳимояланди. Улар ҳисоб 0:0 бўлганда ҳам хурсанд бўларди деб ўйлайман. Ҳеч ким айбдор эмас. Менда ҳаммаси жойида. Олдинда вақт бор ва биз ундан фойдаланамиз. “Энфилд”га хуш келибсиз! Бу ҳали ҳаммаси эмас”, — дейди Клопп. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар