14:30 / 01.03.2020
2 299

"Машъал"га туркманистонлик ҳужумчи қўшилиши кутилмоқда

"Машъал"га туркманистонлик ҳужумчи қўшилиши кутилмоқда
Суперлига дебютанти Муборакнинг “Машъал” клуби дастлабки турда ўз майдонида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини 3:0 ҳисобида тор-мор келтирганидан яхши хабардорсиз.

Маълумки, чемпионатимизда трансфер ойнаси 7 мартга қадар давом этади. Шу боис клубларимиз ушбу муддатгача таркибга яна янги ўйинчиларни қўшиб олиш имкониятига эгалар.

Шу кунларда эса “Машъал” сафига яна бир янги футболчи қўшилиши кутилмоқда. Аниқроғи муборакликлар ҳужум чизиғидаги рақобатни мустаҳкамлаш мақсадида туркманистонлик ҳужумчи Дидар Дурдиевни таклиф қилмоқда. 1993 йилда туғилган ушбу футболчи Туркманистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Яқинда эса у Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасининг йиғинларида ҳам иштирок этганди. Шу кунгача Дурдиев “Ашхабод”, “Олтин Аср”, “Хазина” ҳамда “Ахал” каби жамоаларда тўп сурган. Агар томонлар ўзаро келишувга эришишса, Дурдиев “Машъал” шарафини ҳимоя қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Машъал"га туркманистонлик ҳужумчи қўшилиши кутилмоқда