20:14 / 08.03.2020
2 604

Рўзиқул Бердиев: "Бу хато Муҳаммаджоновни янада кучли қилади"

Рўзиқул Бердиев: "Бу хато Муҳаммаджоновни янада кучли қилади"
Супелиганинг 2-туридан ўрин олган "Насаф" - "Андижон" (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.
"Бугун мухлисларимизга байрам қилиб беришимиз шарт эди. Лекин ўйинни хато билан бошладик. Шунга қарамай ирода намойиш этиб ғалабага эришдик, йигитларга раҳмат айтаман, улар охиригача ўйнаб характер намойиш этишди. Кўп ҳужум қилдик, фақат гол уришимиз бироз чўзилди. Голдан кейин йигитлар эркин ўйнашди. Менимча мухлислар бугун уйларига яхши кайфиятда қайтишди", - дейди Рўзиқул Бердиев.

- Бугун дарвозабон хато қилди. Абдувоҳид Неъматов ва Умиджон Эргашевнинг ҳолати қандай?
- Бу хато Муҳаммаджоновни янада кучли қилади. Сабаби у Суперлигада бу йилдан бошлаб майдонга тушмоқда. Унга ишонишда давом этамиз. Чунки хатосини тушуниб етди ва бутун жамоадан узр сўради. Неъматов ва Эргашевда жароҳатлар бор. Менимча Абдувоҳид кейинги турга тайёр бўлади.

- Жамоа кетма-кет иккинчи тур биринчи гол ўтказиб кейин ғалаба қозонмоқда...
- Ўйлайманки бу жамоа характерини кўрсатиб беради. Бундай вазиятлардан чиқиб кетиш қийин, аммо бизнинг жамоа ирода кўрсатмоқда. Бундан хурсандман.

- Ўтган йилги "Насаф" ва ҳозирги "Насаф"ни таққослай оласизми?
- Жамоани кўплаб футболчилар тарк этишди. Ҳар қандай жамоага таъсир қилади, лекин ўз ўйинимиздан чекинганимиз йўқ. Янги футболчилар жамоага қўшилиб кетишларига бироз вақт керак.

- Бугун Марко Станоевич тўлиқ ўйнади, бироқ Дилавер Харис захирадан майдонга тушмоқда.
- Харис яқиндагина жамоага қўшилди. Қишки йиғинларимизда ҳам иштирок этмади. Жисмоний ҳолатини яхшилаши керак. Марко эса 1 ойдан буён жамоамиз сафида. Бугун Станоевич тажрибали футболчи эканини майдонда кўрсатиб турди.

- Файсал Траоре нима учун "Динамо"га ижарага берилди?
- У ҳали ёш ва катта футболга энди кириб келаяпти. Келажакни кўзлаган ҳолда уни ижарага беришга қарор қилдик. Балки биринчи даврадан кейин яна тажрибали легионерларни олиб келармиз.

- Кейинги тур Термизда "Сурхон"га қарши ўтади. Бўлажак рақиб ҳақида нима дея оласиз?
- Кеча "Сурхон"нинг Навоийдаги ўйинини тўлиқ томоша қилдим. Жамоага тажрибали ўйинчилар келган. Термизликларнинг дастлабки икки ўйинини кўриб, таҳлил қиламиз. "Насаф" ҳар қандай жамоага қарши ўйнашга тайёр.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев: "Бу хато Муҳаммаджоновни янада кучли қилади"